GM Uzbekistan компанияси Cobalt ва Malibu автомобилларини етказиб бериш муддатини икки баробардан зиёдроққа қисқартирди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб "daryo.uz" хабар берди.
«Автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми оширилгани ҳамда мижозларга қулайлик яратишни давом эттирган ҳолда GM Uzbekistan автомобилнинг яна иккита моделини етказиб бериш муддатини қисқартиришга эришганини мамнуният билан маълум қилади. Эндиликда Cobalt (4-позиция, АТ) автомобилини етказиш муддати 84 дан 40 календар кунига (60 дан 25 иш куни) ҳамда Malibu Turbo’ни 125 дан 60 календар кунига (90 дан 45 иш куни) қисқарди. Айтиш жоизки, ушбу янги қисқарган муддатлар автомобиль етказиб бериш тўғрисидаги шартномаларда ҳам ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қайд этилади», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, компания хизматларни такомиллаштиришда ҳамда бошқа моделдаги автомобилларнинг етказиб бериш муддатларини ҳам қисқартиришда давом этади ва бу ҳақда қўшимча равишда маълум қилиб боради.
Кунлик тарзда янгиланиб борадиган дилерлик корхоналари кесимида тақсимланадиган автомобиллар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.