Германия Тайванга ёрдам беришга ваъда берди

Германия Тайванга ёрдам беришга ваъда берди

Германия ҳукумати Хитой ҳужумга ўтган тақдирда Тайванга ёрдам беради. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок маълум қилди, деб ёзади Spigel.

Бир давлат бошқа давлатни босиб олишга уруниш билан биргаликда Ҳалқаро ҳуқуқларни бузулишини қабул қилмаймиз – бу албатта Хитойга ҳам тегишли”, деди вазир. Берлин Хитой тажовузи бўлган тақдирда Тайванни қўллаб-қувватлашига ваъда берди.

Аввалроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Хуа Чунин Хитой расмийлари Тайван мустақиллигига эга бўлиш учун заррача ҳам имконият йўқлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, аҳолиси 1,4 миллиард кишидан ортган Хитой халқи ҳудудий бўлинишни қабул қилмайди ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш масаласида уларнинг иродаси букилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!