Германия АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишувидан ташқарига чиқиши ва келгуси йилларда янги савдо шерикларини топиши керак.
Бу ҳақда Германия канцлери Фридрих Мерц Берлиндаги очиқ эшиклар кунида маълум қилди.
"Агар, масалан, америкаликлар Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари билан ўйнашга тайёр бўлмаса, биз қандай қилиб глобал савдони бошқаришимиз мумкин?" - деди Мерц. "Биз дунёда бизнинг қарашларимизни баҳам кўрадиган ҳамкорларни излашимиз керак", деди у.
Германия канцлери Жанубий Америка, Осиё ва Африкада савдо имкониятлари очилиши ва ўзаро манфаатли бўлиши кераклигини таъкидлаб, "Бизга АҚШ билан яхши иқтисодий алоқалар керак ва эҳтимол биз осонлик билан қутулдик", деб таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.