Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Университет ректори Мақсуд Исоқов маълум қилди.
🟣“Геоэкология” ҳамда “Геологик тасвирлаш ва геоахборот технологиялари” кафедралари ва Кончилик иши (минерал хом ашёни бойитиш) таълим йўналиши жорий ўқув йилидан ўз фаолиятини бошлайди.
🟣Бундан ташқари Беларус давлат техника университети билан “Экология” мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастури йўлга қўйилади.
🟣2030 йилга қадар Давлат дастури доирасидаги илмий лойиҳалар сонини 140 тага ҳамда грант лойиҳалари сонини 60 тага етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида патентлар сони 20 тага, муаллифлик гувоҳномалар сони 245 тага етказилади.
🟣Маълумот учун, 2023 йили Ўзбекистон ОТМ рейтингида 76 та муассаса орасида Геология фанлари универстети 22 ўринни эгаллади. Шунингдек, Техника, технология, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича 12 ўрин, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича (70,73 %) фахрли 1-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.