Ғазо секторида коронавирусга чалинган биринчи бемор вафот этди

Ғазо секторида коронавирусга чалинган биринчи бемор вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторида янги коронавирус сабаб юз берган биринчи ўлим ҳақида хабар берди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, сурункали касалликка чалинган 77 ёшли аёл CОVID-19нинг биринчи қурбонига айланган. 19 май куни Мисрдан Ғазога келган аёл ўша кундан бошлаб карантинда бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Фаластинда 560 кишида коронавирус аниқланган, тўрт киши вафот этган, 445 киши тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!