Ғазо болаларни фалаж қиладиган вирусга қарши курашни бошламоқда

Ғазода полиомиелитга қарши навбатдаги "кенг кўламли" эмлаш компанияси бошланмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги (UNRWA) раҳбари маълум қилишича, полиовирусга қарши эмлашнинг аввалги икки босқичидаги каби, Ғазода 10 ёшгача бўлган 600 мингга яқин болага бугундан бошлаб чоршанбагача эмлаш ўтказилиши кутилмоқда.
Филипп Лаззарини сўнгги пайтда анклавдаги оқава сувларда вирус аниқланиб, болалар ҳаёти хавф остида қолганидан кейин, UNRWA жамоасининг 1700 дан ортиқ аъзоси ушбу компанияда иштирок этишини маълум қилди.
Вирус болаларда фалажлик ва ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Ғазода биринчи эмлаш компанияси сентябрь ойида, 10 ойлик бола полиомиелитдан фалаж бўлганидан сўнг бошланган эди. Ўшанда мутахассислар вирус Ғазо бўйлаб ва ҳатто Исроил ҳамда бошқа ҳудудларга тез тарқалиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.