Гави "Барселона" таркибидан четлатилди

Гави "Барселона" таркибидан четлатилди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави Испания чемпионати расмий сайтида ўз жамоасининг қайдномасидан олиб ташланди.

2022 йил сентабрида янги шартнома имзолаганидан сўнг 6-рақамли футболкага ўтган 18 ёшли футболчи мавсум учун "Барселона-2" жамоаси футболчиси сифатида қайта рўйхатга олинади ва 30-рақамга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига Гавининг "Барселона" билан янги шартномасини имзолаганига норозилик билдирган, чунки клубнинг бундай келишувни амалга ошириш учун молиявий имконияти йўқ эди.

Гави ўтган мавсумдан бери "Барселона"нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 37 ўйинда 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!