Гавайидаги Килауэа вулқони яна отилди

Гавайидаги Килауэа вулқони яна отилди

АҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, Гавайида уч ойлик танаффусдан сўнг Килауэа вулқонининг отилиши қайта бошланди.

«АҚШ Геологик хизматининг Гавайи вулқонлари обсерваторияси (HVO) маҳаллий вақт билан соат 04:44 да Килауэа чўққисида ёриқлар қайд этди. Бу Гавайи вулқонлари миллий боғидаги Килауэа Халемаумау саммитидаги вулқон кратерида отилиш бошланганини билдиради», - дейилади хабарда.

Килауэа - Гавайи оролидаги фаол «кальдера қалқон вулқони». У денгиз сатҳидан 1243 метр баландликда, унинг асоси Тинч океанининг тубига тахминан 5,5 километр чуқурликда жойлашган. Вулқонда кўплаб ён кратерлар ва лава оқимлари бўлган бир нечта паразит шлакли конуслар мавжуд.

Асосий хавф - катта миқдордаги вулқон гази, Килауэа отилиши пайтида доимий равишда ажралиб чиқадиган ўта қизиб кетган сув буғлари, карбонат ангидрид ва олтингугурт диоксиди оқими.

Жорий йил февраль ойи ўрталарида Гавайи ороли жанубида рўй берган зилзиладан сўнг Килауэа вулқонининг фаоллиги қайта тикланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!