Газетанинг манбаларига таяниб ёзишича, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари уруш тугаган тақдирда мамлакатни ҳимоя қилиш бўйича дастлабки режани ишлаб чиққан.
Мазкур режада Украинада учта мудофаа чизиғи кўзда тутилган:
◾️ Биринчи чизиқ — қуролсизлантирилган зона бўлиб, у Украина ва Россия келишуви асосида учинчи давлатлар тинчликпарвар кучлари томонидан патрул қилиниши мумкин;
◾️ Иккинчи чизиқ — Украинанинг NATO томонидан қуроллантирилган ва ўқитилган ҳарбий кучлари;
◾️ Учинчи чизиқ — Европанинг “тийиб турувчи кучлари” бўлиб, улар чегарадан узоқроқда жойлаштирилади. Ушбу кучларни АҚШ қўшинлари қўллаб-қувватлайди.
FT'нинг қайд этишича, АҚШ ҳукумати бир неча бор ўз ҳарбийларини Украинага юбормаслигини маълум қилган. Шу билан бирга, Вашингтон можаро тўхтатилганидан сўнг Украинага ҳаво ёрдами, ер усти радар тизимлари ва разведка маълумотларини тақдим этишга тайёрлигини билдирган.
"Қўшма Штатлар можародан кейинги даврда Европа бошчилигида Украина ҳаво мудофаа тизимини яратишда ҳам иштирок этишга тайёр", дея қўшимча қилди Financial Times .
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.