G7 ташқи ишлар вазирлари: Шимолий Корея ҳеч қачон ядровий қувватга эга бўлмайди

G7 ташқи ишлар вазирлари: Шимолий Корея ҳеч қачон ядровий қувватга эга бўлмайди

Катта еттилик ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнотида КХДР ҳеч қачон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага мувофиқ ядровий давлат мақомини олмаслигини таъкидлади.

“Шимолий Корея Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага мувофиқ ядровий давлат мақомини олмаган ва ҳеч қачон олмайди”, — деб ёзади “РИА Новости” ҳужжат матнига таяниб.

Баёнотда, шунингдек, Шимолий Кореяни ядросизланиш учун мазмунли дипломатия билан шуғулланишга ва Япония, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан илгари сурилган мулоқот бўйича такрорий таклифларни қабул қилишга чақирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!