Футзалчиларимиз Осиё Кубогини Туркманистонга қарши йирик ғалаба билан бошлашди

Футзалчиларимиз Осиё Кубогини Туркманистонга қарши  йирик ғалаба билан бошлашди

Қувайтда старт олган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари 1-турида Ўзбекистон миллий терма жамоси Туркманистонга қарши паркетга чиқиб, 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Вакилларимиз сафида Даврон Чориев, Машраб Одилов (дубль), Ихтиёр Ропиев (дубль), Дилшод Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинров ва Акбар Усмонов қўшниларимиз дарвозасига тўп киритди.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 2-турни 29 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўтказади.

Футзал, Осиё кубоги, Қувайт
1-тур

Ўзбекистон - Туркманистон - 8:0

Голлар: Даврон Чориев (5), Машраб Одилов (13, 22), Ихтиёр Ропиев (15, 33), Дилшод Раҳматов (30), Шаҳрам Фахриддинов (34), Акбар Усмонов (40).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!