Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш билан Тошкентда 2 та ўйин ўтказади
Ўзбекистон футзал терма жамоаси 11-дан 21 декабрга қадар Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Хосе Венансио Лопез мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз йиғин давомида амалдаги Африка чемпиони Марокаш вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Ушбу баҳслар 18-20 декабрь кунлари Тошкентдаги Юнусобод спорт мажмуасида соат 18:00да старт олади.
Беллашувларга кириш бепул.
Маълумот учун, Марокаш футзал терма жамоаси жаҳон рейтингида 8-ўринда жойлашган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).