Фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали ҳам амалга оширилади

Фуқароларга ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш ДХМ орқали ҳам амалга оширилади

🔰 Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

👉 Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати (87 та);
👉 2022 йил 1 январдан кўрсатиш муддатлари қисқартириладиган давлат хизматларининг айрим турлари рўйхати (59 та).

2022 йил 1 январдан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидагиларни талаб қилиш бекор қилинади:

✅ фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

● тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
● лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
● давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
● қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
● кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
● жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
● олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
● жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
● жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
● фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
● ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
● олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

✅ қуйидаги ҳужжатларни:
● молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
● жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
● ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.

🔄 Бунда, ушбу ҳужжат ва маълумотлар тегишли масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!