Франциялик 22 ёшли хакер 116 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

 Франциялик 22 ёшли хакер 116 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

"ShinyHunters" хакерлар гуруҳи аъзоси деб ҳисобланаётган 22 ёшли Франция фуқароси АҚШ қонунчилигига мувофиқ 116 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

"ShinyHunters" хакерлар гуруҳи 2020 йил бошидан АҚШнинг Вашингтон штати ва бошқа давлатлар йирик компаниялари маълумотларини ўғирлашда ва улар орқали товламачилик қилишда айбланиб, гуруҳ аъзолари қидирувга берилган.

Хакер АҚШ қонунчилигига мувофиқ ҳозирда қуйидаги жиноятларни бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, содир этганлиги учун айбловлар эълон қилинган:
- компьютер технологияларидан фойдаланиб содир этган фирибгарлик учун 10 йил;
- электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этганлиги учун 27 йил;
- электрон алоқа воситаларидан фойдаланиб, такроран фирибгарлик содир этганлиги учун 20 йил.
- яна 6 та жинояти учун айбловлар эълон қилиниши кўрсатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!