Франция полицияси 17 ёшли французни терактга тайёргарлик кўрганликда гумон қилиб қўлга олди.
Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Бруно Ретайо LCI телеканалида маълум қилган.
"Ўтган жума куни Сарт департаментида 17 ёшли ўсмир қўлга олинди. У террорчилик ҳужумларини, хусусан, синагогалар, секс-шоп ва байрам тадбирларини амалга оширишни режалаштирган", — деди вазир. Унинг қўшимча қилишича, ўсмир режалаштириш босқичида қўлга олинган, аммо жиноятни бевосита содир этишга тайёргарлик кўриш босқичида эмас.
Ретайо мамлакатда террорчилик таҳдиди кучайишда давом этаётгани ҳақидаги фикрни билдирди, буни ҳозирги ҳолат тасдиқлайди. Унинг сўзларига кўра, айниқса, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши амалиётлари муносабати билан сунний ва шиа эътиқодидаги радикалларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш хавфи ҳам мавжуд.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Макс Холлоуэй билан жангнинг дастлабки сонияларида сакраб оёқ билан зарба беришга уриниб, тиззасидан жароҳат олган Конор Макгрегор илк бор мағлубиятига изоҳ берди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.