Франция Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр

Франция Украинага хавфсизлик кафолатларини беришга тайёр

Франсия ҳукумати Шимолий Атлантика алянсидаги ҳамкорлари билан биргаликда Украина билан хавфсизлик кафолатларини таъминлаш бўйича келишув тузишга тайёрлигини билдирди, деб хабар қилди Франсия ТИВ.

“Франсия Украина билан хавфсизлик кафолатларини таъминлаш учун шартномалар тузишга тайёр”, — дейилади вазирлик баёнотида.

Аввалроқ WSJ АҚШ, Буюк Британия, Германия ва Франсия Украина учун хавфсизлик бўйича битим тузиши мумкинлигини ёзган эди.

Материалда айтилишича, қатор Европа давлатларининг расмийлари Киев учун хавфсизлик режасига рози бўлиб, у қатор икки томонлама кафолатларга асосланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!