Финляндияда ҳайдовчи тезликни оширгани учун 129000 доллар жарима тўлади

Финляндияда ҳайдовчи тезликни оширгани учун 129000 доллар жарима тўлади

Финляндиялик тадбиркор Андерс Виклеф тезликни оширганлик учун дунёдаги энг йирик жарималардан бири — 121 минг евро (тахминан 129 минг доллар) жаримага тортилди.

"Мен бундан жуда афсусдаман", деди 76 ёшли жиноятчи, йилига 350 миллион евро даромадга эга холдинг раҳбари ва асосчиси.

Виклефнинг сўзларига кўра, у йўл белгисига кўра 50 км/соат тезликда ҳаракатланиши керак бўлган жойдан 82 км/соат тезлик билан ўтиб кетган. “Мен секинлаша бошладим, лекин етарлича эмас”, — дея қўшимча қилди тадбиркор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!