Финляндия аҳолиси ҳукуматдан Россия билан чегарани очишни талаб қилмоқда

Финляндия аҳолиси мамлакат расмийларидан Россия билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини ёпиш қарорини бекор қилишни талаб қилди. Финляндиянинг Adressit.com порталида жойлаштирилган тегишли петицияни 17 ноябрь куни 6,5 мингдан ортиқ киши имзолаган.
"Финляндия ва Россия ўртасидаги чегарада, агар оилавий алоқа мавжуд бўлса, рухсат берилиши керак. Ҳукуматнинг Финляндия ва Россия ўртасидаги чегарадаги транспортни бутунлай ёпиш ҳақидаги қарори инсон ҳуқуқларига зиддир", — деди петиция муаллифи Петри Маттинен.
Унинг сўзларига кўра, чегаранинг икки томонида кўпчиликнинг яқин қариндошлари бор.
Мурожаатномани имзолаганлар орасида нафақат фин ва россияликлар, балки чехлар, норвеглар, эстонлар, шунингдек, бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам бор.