Филиппинда 7 магнитудали зилзила

Филиппинда содир бўлган навбатдаги зилзила кучи аввалига 6,9 магнитуда даражасида баҳоланган эди. Кейинроқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) маълумотида 7,0 магнитуда кўрсатилди.
Ер ости силкиниши жума куни эрталаб қайд қилинди. Табиий ҳодиса ўчоғи Генерал-Сантос шаҳридан 57 километр жануби-шарқда экан.
Ҳозирча вайронагарчилик ёки қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).