«Реал» собиқ футболчиси Луиш Фигу «қироллик клуби»нинг янги мавсумдаги вазифалари ҳақида гапирди.
«Менимча, клуб одатдагидек, ўтган мавсумдан сўнг кучсизроқ бўлган чизиқларни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилади. Шунингдек, сўнгги йилларда жуда муҳим бўлган Модричнинг кетиши жамоага қандай таъсир қилади? Бунга ҳам эътибор беришимиз керак.
Шунга қарамай, мақсад — «Барселона»ни мағлуб этиш ва чемпионатда ҳамда қолган мусобақаларда яна ғолиб бўлиш», — деди «Реал» ва «Барселона»нинг собиқ футболчиси.
Шунингдек, Фигу мадридликларнинг ўтган мавсумдаги омадсизликларини мотивация муаммоси билан боғламаслигини таъкидлади.
«Мен йигитларда ғалабага чанқоқлик етишмади деб айта олмайман. «Реал» учун ўйнаётганингда сен ҳар доим барча совринларни қўлга киритиш учун ўйнаётганингни англашинг керак.
Шу билан бирга унвонларга эришиш ва қолганлардан яхшироқ бўлиш учун сенда мотивация, иштиёқ ва меҳнатсеварлик бўлиши шарт», — деди португалиялик.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.
Ноқонуний орган савдосидан тушган маблағ гуруҳ аъзолари – сотувчилар, вербовщиклар ва уюштирувчилар орасида тақсимланади. Қора бозорда буйрак нархи Жанубий Осиёда $6 300, АҚШда $334 000гача бўлиши мумкин. Донорлар энг яхши ҳолда $1 000–$10 000 олади.
Буюк Британия Ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари вазирлиги (FCDO) 18 декабр куни санкциялар рўйхатини янгилаб, унга Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган тўртта компания ва тадбиркор Рустам Мўминовни киритди.