"Металлург" ПФК трансфер тақиқидан қутулишга яқин. Клуб Йосович билан боғлиқ вазиятни ижобий ҳал этмоқда.
Жамоанинг собиқ футболчиси Иван Йосович 2025 йилда маошининг маълум қисмини, даволаниш учун сарфланган маблағ ҳамда авиачипта харажатларини клуб қоплаб бермагани туфайли ФИФАга ариза юборади.
Ишни ўрганиб чиққан халқаро ташкилот 2025 йил 16 апрель куни футболчи фойдасига қарор чиқаради. Бироқ ўша даврларда клуб фаолияти тўхтатилгани сабабли масала очиқ қолади.
Натижада, ФИФА тартиб интизом қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 2025 йилнинг 10 июль санасида қарорни бажармагани учун клубга нисбатан янги футболчиларни навбатдаги учта трансфер ойнаси даврида ҳамда муаммо ҳал этилмаган тақдирда, ундан кейинги трансфер ойналарида ҳам рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.
Хабарингиз бор, маълум танаффусдан кейин жорий йилнинг 23 январь санасида Бекобод клуби қайта тиклангани расман эълон қилинди.
Қисқа фурсатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилари ушбу ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширишди ва футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ФИФАга тегишли хат юборилди.
Эндиликда ФИФА клубдан трансфер бўйича чекловни расман олиб ташлаши кутилмоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.