ФИФАнинг навбатдаги рейтинг жадвали 6 апрель куни эълон қилинади. Аммо март ойидаги ўртоқлик ва расмий учрашувлар ўтказиб бўлингани учун ҳозирданоқ янги рейтинг борасида хулоса қилиш мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси КОНМЕБОЛнинг икки жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиб, Боливияни мағлуб этган бўлса, Венесуэла билан дуранг ўйнади. Натижада ҳисобимизга 5,72 балл қўшилди ва очколаримиз 1318,36 га етди.
Қитъа миқёсида эса Япония (20-ўрин), Эрон (24), Жанубий Корея (27), Австралия (34), Саудия Арабистони (54), Қатар (61), Ироқ (67), БАА (72) ва Уммон (73)дан сўнг 10-қаторда бўламиз (шунинг учун Осиё кубоги-2023 учун ташланадиган қуръада 2-саватчада бўламиз).
Жаҳон чемпиони Аргентина ФИФА рейтингида пешқадамга айланади. Франция эса 2-ўринга чиқиб олди. Шу пайтгача пешқадам бўлиб турган Бразилия 3-ўринга тушди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.