Фарғона шаҳрига жамоат транспорти учун Хитой Халқ Республикасидан 24 та замонавий автобус олиб келинди.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, янги автобуслар Фарғона шаҳрида иккита янги йўналишга қўйилиб ҳар куни ўртача 10 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоятда жамоат транспортини янада ривожлантириш мақсадида 2025 йил апрель ойида вилоят транспорт бошқармаси ва 9 та ташувчи корхона раҳбарларининг Хитойга хизмат сафари амалга оширилди. Сафар давомида “Zong Tong” ва “Asiya Star” каби машҳур ишлаб чиқарувчилар билан 384 та автобус ва микроавтобус харид қилиш бўйича меморандум имзоланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 19,5 млн долларни ташкил этади.
Ушбу автобуслар ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга бўлиб, “GPS” тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.