Фарғонада 5 яшар қизалоқ фалокат қурбони бўлди

Фарғонада 5 яшар қизалоқ фалокат қурбони бўлди

Жорий йил 20 апрель куни соат 18:30 ларда, Мингбулоқ тумани "Жомашуй-Тегирмон-Навбаҳор" йўлининг 4 км.да, Кичик Жомашуй маҳалласи ички йўлида, "Нексия-2" русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!