Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида 2002 йилда содир этилган жиноятнинг яна бир нафар иштирокчисига нисбатан киритилган иш қайта кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бундан 21 йил олдин қотилликка қўл урган Деҳқонов исмли шахс қўшни давлатлардан бирига қочиб кетган. У ўша пайда таниши Абдужалилов билан 9 ёшли болани ўлдирган.
Маълумотларга кўра, Абдужалилов автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи холасининг эрини қўлида ишлаб келган. 2001 йил охирига келиб у иш берувчи билан савдо ишларида чиқиша олмай қолган. Яъни почча савдода камомад бўлавергани сабаб Абдужалиловни савдодан четлаштирган.
У холасининг эридан қасос олиш учун тадбиркорнинг ўғлини олиб қочиб, 15 минг доллар талаб қилишни режалаштирган. Бу борада у Деҳқоновга мурожаат қилган. Ўз навбатида Деҳқонов бола қайтариб берилганидан кейин барибир у орқали қўлга тушишларини, бунинг ўрнига болани ўлдириб, унинг отасига руҳий азоб бериш таклифини билдирган.
2002 йил март ойида Абдужалилов жиянини алдаб, танишининг уйига олиб келган ва бу ҳақда жиноий шеригига хабар берган. Улар болани маҳалла четидаги қурилиши тугалланмаган уйнинг ертўласига олиб тушган ва болани сим билан бўғиб ўлдирган.
Шундан сўнг, жиноятчилар бола жасадини қопга солиб, унинг ичини тошлар билан тўлдириб, сув ҳавзасига ташлаб юборган.
Эртасига Деҳқонов яшаш хонадонидан чиқиб кетган. У Тошкентга, пойтахтдан эса Жиззах орқали Қозоғистонга борган. Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган шахс 2022 йилда Ўзбекистон ИИВга топширилган.
Фуқаро Абдужалилов 2002 йил 14 июндаги Фарғона вилоят судининг ҳукми билан жазога тортилган. У белгиланган жазони ўтаб чиқиб, бу сафарги судда гувоҳ сифатида иштирок этган.
Суд ҳукми билан Деҳқонов Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган янги ташқи сиёсат концепциясига кўра, Прага Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ишончли аъзоси бўлиб қолади ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраши зарурлигини тан олади.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.