Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида байроғимизнинг 31-йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасида байроғимизнинг 31-йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Ер юзида икки юзи элликка яқин давлатлар бор ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганинг 31 йиллиги арафасида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида “Муқаддасдир ватан байроғи” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Aкбаров сўзга чиқиб, байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқ учун мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келгани, аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни кўз қорачиғидек асраганлари, у куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида икки нафар харбий хизматчига Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан харбий унвонлар топширилди.

Давлат байроғига бағишланган тадбир харбий хизматчиларининг тантаналари юриши билан якунига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!