Facebook Трампни тақиқдан чиқарди, Instagram эса йўқ

Facebook Трампни тақиқдан чиқарди, Instagram эса йўқ

АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг Facebook ва Instagramдаги саҳифалари яна онлайн режимида. Aввалроқ Facebook асосчиси Марк Цукерберг Трампнинг лавозимидан кетгунига қадар унинг саҳифалари блокланиб қолишини маълум қилганди.

Цукербергнинг сўзларига кўра, блокировка сайловда ғолиб чиққан демократ Жо Байденнинг инаугурациясини тинч йўл билан ўтказиши учун зарур бўлган, чунки Трамп Байденга халақит бериш учун ўз ваколатларини ишлатмоқчи эди. "Aгар президент бизнинг хизматларимиздан фойдаланса, катта хатарлар юзага келиши мумкин", деди Цукерберг.

Ижтимоий тармоқ асосчисининг сўзларига кўра, Трамп ўз хабарлари билан Капитолийга бостириб кирмоқчи бўлганларга нисбатан панд берди. Шу сабабли, янги тартибсизликларни келтириб чиқармаслик учун унинг постларини олиб ташлашга қарор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!