Европа руслар учун очиқ бўлиши керак — Гидо Кросетто

Европа руслар учун очиқ бўлиши керак — Гидо Кросетто

Италия мудофаа вазири Гидо Кросетто Европа руслар учун очиқ бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

«Украинага ўзини ҳимоя қилиш ва ўз ҳудудида халқаро ҳуқуқни тиклашга ёрдам бериш, менимча, рус халқини душман деб ҳисоблаш хато бўлади. Мен ҳеч қачон санъаткорлар, спортчилар, тинч аҳоли вакилларига рухсат бермаслик фикрига қўшилмаганман», деди у.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Москвада айрим Европа давлатларининг элчилари виза масаласини муҳокама қилиш учун учрашган.

«Нима учун русларга визалар рад этилиши керак? Биз русларга Ғарб нима эканлигини кўрсатиб, ниманидир ўзгартиришимиз мумкин - эркинлик, демократия, тинчлик», - дея қўшимча қилди Кросетто.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!