Нашрнинг музокаралар билан таниш манбаларига таяниб ёзишича, бу масала Украина бўйича эҳтимолий келишув доирасида кўриб чиқилмоқда.
Tашаббус тарафдорлари Россия газини сотиб олишни тиклаш Европада энергия нархларининг пасайишига, Москванинг музокараларга қайтишига ва Россия ҳамда Украина ўртасида ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишга туртки бўлишини таъкидламоқда.
Бироқ ҳатто дастлабки муҳокамалар босқичидаёқ бу ғоя Украинанинг Европа Иттифоқидаги яқин иттифоқчилари орасида салбий муносабатга сабаб бўлди. Ушбу ташаббусни Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг яна бир неча давлати вакиллари қўллаб-қувватлаган. Аммо Шарқий Европа мамлакатлари дипломатлари ва расмийлари бунга кескин қаршилик кўрсатган.
"Бу телбалик. Ҳатто бу масалани имконият сифатида кўриб чиқаётганимизнинг ўзи нақадар аҳмоқлигимизни кўрсатади!" — дея муносабат билдирган расмийлардан бири.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Минтақадаги вазият сўнгги кунларда Европа Иттифоқи Россия нефть танкерларини мусодара қилиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганидан сўнг кескинлашди.
ЭКСКЛЮЗИВ: Қрим партизан гуруҳи "АТЕШ" "Экспресс" газетасига хабар беришича, рус қўмондонлари орасида исён аломатлари кучайиб бораётгани, шунингдек, аскарлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайганини кузатишмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳар иккала ўқувчи билан мактаб амалиётчи психологлари, маҳалла хотин-қизлар фаоли ва мактабларга бириктирилган инспектор-психологлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Аризона штатининг Марикопа округида жойлашган аэропорт ўз фаолиятини тўхтатди. Бироқ воқеа содир бўлганидан тахминан олти соат ўтгач, парвозлар қайта тикланди.
Иордания ва Миср Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни қабул қилишга кўнмаса, АҚШ бу мамлакатларга кўрсатилаётган ёрдамни тўхтатади, дея баёнот берди президент Доналд Трамп.
7 февраль куни ҳарбийлар учун (номаълум кўнгилли томонидан) жўнатилган FPV дронларни бошқариш кўзойнаклари ичига ҳам 10-15 грамм пластик портловчи моддалар солингани аниқланган эди.