“Ҳизбуллоҳ” исроилга муҳлат берди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
У Ливан жанубидаги ҳар қандай постда исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини маълум қилди.
Ноябрь ойида АҚШ воситачилигида тузилган сулҳга кўра, исроил қўшинларига Ливан жанубидан чиқиб кетиш учун 60 кун берилган. Кейинчалик бу муддат 18 февралгача узайтирилган, бироқ исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги бешта постда қўшинларни ушлаб туришни сўраган.
исроил 18 февралда тўлиқ чиқиб кетиши шарт. Ҳеч қандай баҳона ёки бошқа тафсилотлар керак эмас... бу келишув шундай, деган Наим Қосим.
У 18 февралдан кейин Ливан тупроғида исроилнинг ҳар қандай ҳарбий иштироки босқинчи куч сифатида баҳоланишини қайд этган.
Қосимнинг баёноти эфирга узатилаётганида сионист ҳарбий-ҳаво кучлари “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий объектларига зарба бергани айтилмоқда.