Россия ҳокимияти Ғарб мамлакатларида қотиллик ва қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун янги махфий разведка хизматини тузди. Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетаси 14 февраль жума куни Ғарб разведка хизматлари манбалари ва номи ошкор этилмаган амалдорларга таянган ҳолда хабар берди.
Нашр янги хизматни инглиз тилида Department of Special Tasks деб атайди, бу Махсус вазифалар департаменти деб таржима қилинади. Бироқ рус тилида у ССД қисқартмаси билан танилган, деб ёзади WSJ. Газета маълумотларига кўра, у 2023 йилда ташкил этилган ва Москвадаги Гризодубова кўчасида жойлашган Россия Қуролли кучлари Бош штаби (аввалги ГРУ) бош қароргоҳида жойлашган.
WSJ ёзишича, ССД разведка фахрийларини сафига қабул қилди, у ФХХнинг айрим ваколатларини ўз зиммасига олди, бутун дунё бўйлаб қўпорувчилик учун масъул бўлган 29155-сонли ҳарбий қисмни, шунингдек, Москва вилоятидаги "Сенеж" махсус кучларни тайёрлаш марказини ўз таркибига қўшиб олди. Унинг маълумотларига кўра, ССД Rheinmetall раҳбари Армин Паппергерга суиқасд уюштиришда, DHL орқали ёндирувчи қурилмалар юборишда, шунингдек, Берлиндаги Diehl заводида юз берган ёнғин ортида турган.
ССД раҳбари генерал-полковник Андрей Аверянов ҳисобланади. Илгари оммавий ахборот воситалари уни Бош штаб бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва 29155-сонли ҳарбий қисм қўмондони сифатида тилга олишган. Унинг ССДдаги ўринбосари генерал-лейтенант Иван Касяненко эканлиги ҳақида WSJ хабар бермоқда. У аввалроқ 29155-сонли ҳарбий қисм бошлиғининг ўринбосари сифатида танилган эди. Мақолада тилга олинган яна бир ССД зобити - майор Юрий Сизовдир.
Ғарб разведкачилари таъкидлашича, ССДнинг камида учта асосий вазифаси мавжуд: чет элда қотиллик ва диверсия уюштириш, Ғарб компаниялари ва университетларига кириб бориш, ҳамда чет эл агентларини ёллаш ва ўқитиш. Хизмат уларни Украина, Сербия ва бошқа мамлакатларда ёллайди. Бундан ташқари, у "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясининг Африкадаги фаолиятини назорат қилади.
Америка газетаси ёзишича, ССД фаолияти ўтган ёзда энг юқори чўққисига етган, аммо сўнгги пайтларда пасайиш кузатилмоқда.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.
У мендан шаҳарда жойлашган турли ташкилотларни суратга олишни сўради, 9 май куни теракт содир этиш учун турли моддалар сотиб олишим бўйича топшириқлар берди," - деди сўроқ пайтида қўлга олинган аёл.
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 30 апрель тонгда аёл ўзини поезд остига ташлагани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.