Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.
Кентуккида дарё ва ирмоқлар кучли ёмғир оқибатида ўзанидан чиқиб, йўлларни сув босди. Штат губернатори Энди Беширнинг айтишича, сув тошқини исканжасида қолган юзлаб одамлар қутқарилди. Одамларга имкон қадар йўлга чиқмаслик тавсия этилмоқда.
Табиий офат 9 нафар кентуккиликнинг ўлимига сабаб бўлди. Губернаторнинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин. Шунингдек, Жоржия штатида бир киши ҳалок бўлди.
Кентуккида дарё сатҳи тарихий максимумга кўтарилди. Кентукки ва яна айрим штатларда фавқулодда вазият эълон қилинди. Бўрон оқибатлари Алабама, Арканзас, Мэн, Вермонт, Юта ва бошқа штатларда ҳам кузатилмоқда. Кўп жойларда кўчки хавфи эълон қилинган.
Бўрон АҚШнинг турли қисмларида 330 мингдан зиёд инсонни электрсиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
“Ҳайдовчи ҳаракат қоидаларини бузиб, юқори тезликда ҳаракатланган. Оқибатда ўзидан олдинда бўлган автомашинани қувиб ўтаётганда йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.
Бу ҳақда Покистон армияси матбуот хизмати вазифасини бажарувчи Хизматлараро жамоатчилик билан алоқалар (ИСПР) бош директори генерал-лейтенант Аҳмад Шариф Чаудри маълум қилди, дея хабар беради Pakistan Daily нашри.
2038-йилга келиб Франция ҳарбий-денгиз кучлари иккита ядро реакторига эга ва сиғими 78 минг тонна бўлган самолёт ташувчи кемани олишни режалаштирмоқда. Самолёт ташувчининг узунлиги 310 м, кенглиги 85 м бўлади. Унинг ҳаво гуруҳи ҳар хил турдаги 40 дан ортиқ самолётлардан иборат бўлади. Ҳаво мудофааси ва яқин мудофаа тизимлари, шу жумладан лазер тизимлари.
"Вечерне Новости" газетаси хабар беришича, Литва ва Латвия Вучичнинг Ғалаба кунини нишонлаш учун Москвага йўл олган самолётига ўз ҳудудлари устидан учиб ўтишни тақиқлади.
Россия президенти Владимир Путин ёз охири - куз бошида Хитойга ташриф буюради. Россия раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг юбилейига бағишланган тадбирларда қатнашади.