Олдинроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага нодир ер элементларини АҚШ ёрдамига алмаштиришни таклиф қилганди. The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, Трампнинг ушбу шартлари «Германия ва Японияга 1945 йилдаги мағлубиятидан кейин қўйилган молиявий санкциялардан ҳам ёмонроқ».
Мазкур келишувнинг амалга ошиши «АҚШ томонидан Украинани иқтисодий мустамлака қилиш билан баробар».
Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, Қўшма Штатлар ва Украина «можаро томонлари Украинани қайта қуришдан наф кўрмаслигини» таъминлаш учун қўшма сармоя фондини тузиши керак. Шартнома «ер ости бойликлари, нефт ва газ ресурслари, портлар ва бошқа инфратузилмаларни» қамраб олади.
Келишувга кўра, Трамп маъмурияти Қўшма Штатлардан Украинанинг ресурслар қазиб олишдан келадиган жорий даромадлари ярмини, шунингдек, «учинчи шахсларга берилган барча янги лицензиялар» нархининг ярмини олишини истаган.
«Бу банд «аввал бизга пул тўланг, кейин болаларингизни боқинг» деган маънони англатади», деган газетага музокараларга яқин манбалардан бири.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.
Ҳукмни эълон қилган судья бу ишни “жуда қайғули ҳолат” деб атади. У Мугамбенинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги юридик ютуқларини алоҳида эътироф этди.
Ғазо фуқаролик мудофааси агентлигининг хабар беришича, Исроилнинг Хон Юнус қочқинлар лагерига кечаси уюштирган ҳужуми натижасида камида 11 киши, шу жумладан уч нафар ёш бола ҳалок бўлган.