Европа Парламенти (ЕП) Ислом Республикасидаги кенг кўламли норозилик намойишлари пайтида кўплаб ўлимлар бўлганини ҳисобга олиб, Эронга қарши қаттиқроқ санкциялар қўллаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (ИИҚК) террорчи ташкилот деб топишга чақирмоқда.
Бу ҳақда Европа Парламенти президенти Роберта Метсола ялпи мажлисда эълон қилди.
"Бу рамзий ишора эмас. Бу уларнинг жазосиз ишлаш қобилиятини янада чеклайди ва даромад оқимини бузади", деди у.
Метсола ўтган ҳафта барча сиёсий гуруҳлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг барча дипломатлар ва Эрон ҳукуматининг бошқа вакилларини Европа Парламенти билан ҳар қандай алоқадан четлаштиришга қарор қилганини эслади ва бу платформадан "уларнинг Европадаги ваҳшийликларини қонунийлаштириш" учун фойдаланилганини таъкидлади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.