Европа Марказий банки (ЕМБ) евроҳудудда юқори инфляцияга қарши кураш чоралари доирасида асосий фоиз ставкаларини яна оширди. Бу қарор ЕМБ бошқарув кенгаши аъзоларининг «қатъий кўпчилиги» томонидан қабул қилинди, деди Европа молия институти раҳбари Кристин Лагард 14 сентябр, пайшанба куни Франкфурт-Майнда. Асосий кредит ставкаси 0,25 фоиз пунктга кўтарилиб, 4,5 фоизга етди, бу кетма-кет ўнинчи ўсишдир.
Шу билан бирга, ЕМБ депозитлар бўйича фоиз ставкасини 3,75 фоиздан 4,0 фоизга оширди, бу Европа валюта иттифоқи тарихида 1999 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. «Инфляция даражаси пасайишда давом этмоқда. Аммо у ҳали ҳам узоқ вақт давомида жуда юқори даражада қолиши кутилмоқда», - дейилади Европа Марказий банки баёнотида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.