Европа Комиссияси Украина ҳарбий-саноат комплексига инвестициялар бўйича биринчи шартномаларни имзолади.
Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ ва Украина ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича конференцияда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати бош котиби ўринбосари Шарль Фрис маълум қилди.
"ЕИ ташқи сиёсат бўйича раҳбари 9 май куни ЕИ Украина ҳарбий саноатига 1 миллиард евро сармоя киритишини айтди ва биринчи шартномалар аллақачон имзоланган”, — деди Фриц. У, шунингдек, Украина “Европа Иттифоқи ҳарбий-саноат комплексига кўп нарсани ўргатиши мумкин” деган фикрни билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ ва Украина Брюссел ва Киев ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик билан шуғулланадиган “яна бир қўшма комиссия” тузишга қарор қилган.
Фриснинг таъкидлашича, Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас форумда шахсан иштирок эта олмаган, гарчи у ташкилотчилар томонидан эълон қилинган бўлса-да, лекин иштирокчиларга ўзининг "езгу тилаклари"ни етказган.
Аввалроқ ЕИ Европа Иттифоқи Украинани қўллаб-қувватлаш учун жами 150 миллиард евро сарфлагани, шундан 50 миллиард евро Киевни қурол-яроғ билан таъминлашга кетгани, бу ЕИ ялпи ички маҳсулотининг 0,1 фоизини ташкил этгани ҳақида маълум қилганди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон инқилобий гвардияси сўзларига кўра, сўнгги ҳужумда Исроилнинг кўп қатламли мудофаа тизимлари бир-бирига қарши ишлашига сабаб бўлган янги усул қўлланилди ва бу Эроннинг кўплаб мўлжалларни муваффақиятли нишонга олишига имкон берди.
Баъзи ижтимоий медиа платформаларида "Исроил фуқаролик самолётлари паркининг бир қисми Туркияда жойлашган" деган иддаолар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган
Бир вақтлар бутун дунёда имкониятлар юрти сифатида таниқли бўлган Америка Қўшма Штатлари энди айрим хорижликлар учун хавфли ва исталмаган жой сифатида кўрилмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Эрондаги ҳокимият ўзгариши ва Исроилнинг ҳужумлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Бу ҳужум Украина чегарасидан қарийб 1000 км узоқда амалга оширилган. Украина Бош штабига кўра, ушбу заводда Эронда ишлаб чиқилган «Шаҳид» дронлари йиғилади, синаб кўрилади ва Украина ҳудудига, айниқса, энергетика ва фуқаролик инфратузилмасига қарши қўлланилади.
Ҳиндистонлик саноатчи ва Sona Comstar компаниясининг раиси Сунжай Капурнинг вафоти асалари чақиши натижасида юзага келган юрак хуружидан келиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Франция президенти Эмманюуэль Макрон АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россиянинг Исроил ва Эрон ўртасида воситачилик қилиши ғоясига қарши чиқди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, муқаддам судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.