Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги, 17-чи санкциялар пакетида БАА, Ветнам, Туркия, Сербия ва Ўзбекистон компаниялари нишонга олинган.
Financial Times маълумотларига кўра, булар Россияга чекловларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган 20 та фирмадан иборат.
Санкциялар, шунингдек, "соя флоти"га тегишли 149 та танкерга ҳамда 60 га яқин Россия ва Хитой компаниялари ва фуқароларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Тақиқланган экспорт рўйхатига икки томонлама фойдаланиш мумкин бўлган товарлар, жумладан кимёвий моддалар ва станок қисмлари қўшилади.
FT манбаларига кўра, Европа Иттифоқи бу чораларни Россияга босимни давом эттириш ва Венгриянинг янги чекловларни маъқуллашга тайёрлигини синаш сифатида кўрмоқда. Илгари Будапешт санкцияларнинг узайтирилишини тўхтатиш билан таҳдид қилган бўлса-да, кейинчалик бунга розилик берган эди.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.