Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти (ОЭСР)нинг 17-саммитида нутқ сўзлаб, Исроил ҳукумати олиб бораётган тажовузкор сиёсатлар минтақавий тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётганини таъкидлади.
«Биз на Фаластин ишидан воз кечамиз, на Нетаньяху ҳукумати минтақа қонида ғарқ бўлаётганини сукунат билан кузатамиз», — деди Эрдўғон.
Президент ўз нутқида Афғонистонда хавфсизлик, тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлаш зарурлигини ҳам қайд этди.
Шунингдек, у Қибриснинг Шимолий Турк Жумҳурияти билан спорт, маданият, иқтисод ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.
Эрдўғон Туркиянинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларига тўхталиб, 2024–2030 йилларни қамраб олган Миллий энергия самарадорлиги ҳаракат режаси доирасида углерод чиқиндиларини 100 миллион тоннадан камайтиришни мақсад қилганини маълум қилди.
«Ноль чиқиндилар» лойиҳаси туфайли атмосферага тахминан 6 миллион тонна парник газлари чиқарилиши олди олинди», — деди Туркия етакчиси.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.