Хабиб Нурмагомедов фаолиятини тугатгач энг нуфузли вазн камари вакант қолди. Эртага унинг янги чемпиони ва янги эра эгаси аниқланади. Бу ҳақда шарҳловчи Даврон Файзиев ўзининг телеграм каналида ёзмоқда.
"Даъвогарлар собиқ Bellator чемпиони Майкл Чендлер ҳамда рейтинглар орқали кўтарилган Чарльз Оливейра. Айнан уларга Дэна Уайт имкон бергани кўпчиликда эътироз уйғотди. Очиғи, менда ҳам. Сабаби, Чендлер UFC га ўтгач ярим раундда Дэн Хукерни нокаутга учратди ҳолос. Оливейра эса топ жангчилардан фақатгина Гетжи томонидан тўкиб ташланган Тони Фергюсонни енгди. Фикримча, ҳақиқий даъвогарлар Дастин Порье ва Жастин Гетжи эди. Аммо қарор қабул қилинди. Чендлер - Оливейра алоҳида олиб қараганда зўр тўқнашув. Бомба эффектига эга панчер Чендлер ҳамда энг кучли житсерлардан бири, бўғма илон Оливейра.
Дарвоқе co-main-event жангида Тони Фергюсон қайтиш қилади. Рақиби нокаутчи Бенил Дариуш. Тонининг фикрича у фаолиятидаги энг зўр формада ва асл илдизларига, оч бўри ҳолатига қайтган", деб ёзади у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.