Эртага, 8 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Навоий вилоятининг баъзи туманларида 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Жиззах вилоятининг баъзи туманларида 25-30 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим туманларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи, 0-5 даража илиқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
7-8 март кунлари республикамизнинг баъзи жойларида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, бу кучайиш Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида 25-30 метргача тезлашиши кутилмоқда.
7 март куни ва 8 мартга ўтар кечаси республикамиз бўйлаб ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли туманларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади.
Кундузи ҳарорат 7-10 даража иллиққача пасаяди.
7-11 март кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.