Эртага, 3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Эртага, 3 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 40-45, даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 2-3 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат сабабли Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли жойлари: Сўх, Фарғона туманлари ҳамда Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида сел оқимлари ўтиши мумкин.

Тоғолди ва тоғли туманларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга кетаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
3-5 июль кунлари республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи жойларда секундига 23-28 метргача тезлашиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!