Эртадан Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда дарслар бошланади

Эртадан Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда дарслар бошланади

25 январь куни Тошкент шаҳрининг яна 12 та умумтаълим мактабида таълим жараёни бошланади.

Улар:

- Бектемир туманидаги 347-сон мактаб;

- Олмазор туманидаги 1-сон мактаб;

- Чилонзор туманидаги 138-, 162-, 179-, 183-, 184-, 270-, 280-сон мактаб, 4-сон мактаб-интернати;

- Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-сон мактаб.

Қайд қилинишича, ушбу мактабларнинг иситиш тизимида муаммолар бартараф этилган ва синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида.

24 январь куни пойтахтдаги 335 та таълим муассасасидан 309 тасида анъанавий дарс машғулотлари бошлангани маълум қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!