Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила юз берди
Чоршанба куни Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Табиий офат эпицентри 350 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Гургон шаҳридан 56 км шимолда жойлашган. Ўчоғи - 40 км чуқурликда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда кеча кечқурун кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзилалар 5 та давлатда, жумладан, Қозоғистоннинг 5 та вилоятида қайд этилган. Натижада Афғонистонда 2 киши, Покистонда эса камида 9 киши ҳалок бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).