Эронлик велосипедчи афғонларга тинчлик олиб келди

Эрон элчихонаси 65 ёшли Раҳматуллоҳ Азаднинг Кобулга келганини маълум қилди. Унинг ҳаракатидан мақсад Эрон ва Афғонистоннинг қардош халқлари ўртасидаги тинч ва дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлашдир.
Азад Мозандерон вилоятининг Амол шаҳридан. Охирги 20 йил ичида у бутун Эрон ва 70 дан ортиқ хорижий мамлакатларни велосипедда кезган. Энди у бир ой ичида 4 давлатга, жумладан Афғонистонга ҳам боришни режалаштирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).