Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг балиқчилик соҳасига ихтисослашган "Beyza Feed Mill" (BFM Group) компанияси бошқаруви кенгаши раиси Амир Абуди билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Суҳбат давомида Амир Абуди "Beyza Feed Mill" компанияси фаолияти ҳақида батафсил ахборот берди.
Қайд этилишича, компаниянинг Шероз шаҳрида жойлашган заводида балиқлар учун озуқа ҳамда балиқдан тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар, икра ишлаб чиқарилади.
Ўз навбатида, элчи хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда яратилаётган шароитлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот тақдим этди. Шунингдек, у эронлик тадбиркорга Ўзбекистонда балиқчилик хўжалигини барпо этиш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга оширишни таклиф қилди.
Мулоқот натижасига кўра, "Beyza Feed Mill" компанияси раҳбари Амир Абуди билан Хоразм вилоятида қиймати 25 миллион долларга тенг балиқчилик кластерини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. 14-21 апрель кунлари эронлик инвесторнинг Хоразм вилоятига лойиҳа борасида батафсил музокаралар ўтказиш учун ташрифи режалаштирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.