Эронлик спортчиларни ўз ватандошлари Париж Олимпиадасидан четлаштиришни талаб қилмоқда

Эронлик спортчиларни ўз ватандошлари Париж Олимпиадасидан четлаштиришни талаб қилмоқда

Бир гуруҳ фаоллар ва Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори эронлик Ширин Эбадий эронлик спортчиларни 2024 йилги Олимпиада ўйинларидан четлаштиришни талаб қилмоқда.

AFP хабарига кўра, мурожаат Халқаро олимпия қўмитасига (ХОҚ) юборилган. Фаолларнинг фикрича, Эрон Олимпия Хартияси қадриятларини ҳурмат қилмайди, чунки мамлакатда аёлларнинг спорт билан шуғулланиш ҳуқуқи бузилган.

2024 йилги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августга қадар Франция пойтахтида бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!