Эронга қарши муҳим беллашувда Миллий терма жамоамиз етакчиларидан бири ҳисобланган Жалолиддин Машарипов иштирок эта олмайди.
Гап шундаки, кечаги учрашувдан аввал 6 нафар футболчимиз эҳтиёткор бўлиб ўйнаши талаб этиларди. Агарда ушбу 6 ўйинчидан бири сариқ карточка билан жазоланса, Теҳронда бўладиган баҳсни ўтказиб юбориши керак эди. Афсуски, бўлиб ўтган ўйиннинг 56-дақиқасида Машарипов сариқ карточка олиб, Эронга қарши майдонга туша олмайдиган бўлди.
Жалолиддиндан ташқари, Элдор Шомуродов, Одил Ҳамробеков, Фаррух Сайфиев, Бобир Абдухолиқов, Шерзод Насруллаев каби футболчилар ҳам сариқ олмасликлари шарт эди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Миллий терма жамоамиз Эронга қарши учрашувини 25 март куни ўтказади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олиши режалаштирилган.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Европа Иттифоқининг 2025-йилда Украина учун артиллерия снарядлари харид қилиш учун 5 миллиард евро ажратиши Франция ва Италиянинг позицияси туфайли таҳдид остида.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.