Декабр ойининг охиридан бери Эронда давом этаётган тартибсизликлар вақтида камида 490 нафар намойишчи ва камида 48 нафар куч тузилмалари ходими ҳалок бўлган, шунингдек, 10 600 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда HRANA ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти хабар бермоқда.
Намойишчилар миллий валюта курсидаги тебранишларни жиловлаш учун ҳукуматнинг “зудлик билан аралашуви” ҳақидаги иқтисодий талаблар билан бирга, сиёсий талабларни ҳам илгари сурмоқда. Шунингдек, улар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг суратларини ёқишмоқда. Акция иштирокчилари “Диктаторга ўлим”, “Озодлик” ва “На Ливан, на Ғазо, жоним Эрон учун фидо” каби сиёсий шиорларни айтишмоқда.
Митинглар ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувларга айланиб кетди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда. Бундан ташқари, намойишчиларга қарши ўқотар қуроллар қўлланилаётгани хабар қилинмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Истанбулнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fotospor.com нашри хабар бермоқда.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.