Эрон ядровий қурол яратиш ниятида эмас
Эрон президенти Масуд Пезешкиан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди.
«Олий йўлбошчининг фатвосига асосланиб, биз ҳеч қандай йўл билан ядро қуролини яратишга интилмадик ва интилмаймиз ҳам, ҳеч ким бу сиёсатдан четга чиқишига йўл қўйилмайди», — дея Пезешкян сўзларини келтиради унинг матбуот хизмати.
У, шунингдек, Эроннинг «тинч ядровий фаолиятига оид шубҳаларни бартараф этиш ва сезилган муаммоларни ҳал қилиш» учун МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилишга ва яқинлашишига тайёрлигини билдирди.
Эътиборлиси, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп бир кун олдин Эрон ядровий дастурига қарши чиққан ўз жамоаси таркибини эълон қилган эди.
Шундай қилиб, Давлат котиби лавозимини эгаллашга тайёрланаётган 53 ёшли сенатор Марко Рубио Эронга нисбатан кескин позицияси билан танилган, Теҳронни Яқин Шарқдаги муаммолар сабабчиси деб билади.
Яна бир сиёсатчи, 50 ёшли конгрессмен Майкл Вальс келаси йилдан бошлаб миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлади. У Эронни қаттиқ танқид қилиши билан ҳам танилган ва унинг тайинланиши аллақачон исроиллик консерваторлар томонидан қўллаб-қувватланган.