Кипрнинг юнон қисми ҳам қўшилган Ғарб санкциялари туфайли оролда яшовчи руслар оролнинг шимолий қисмига кўчиб ўтмоқда, деб ёзади The Economist нашри.
Журналнинг қайд этишича, шимолда яшовчи русларнинг аниқ сонини ҳисоблаш қийин, аммо никосиялик демограф Мете Хатайнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда у ерда 20 мингга яқин рус ва украиналиклар бор.
Шу билан бирга, деб ёзади The Economist, бу оролдаги вазиятни мураккаблаштирди, чунки Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) аҳолиси кам ва тахминан 550 минг кишини ташкил қилади.
Журнал 2022 йилгача кўплаб бадавлат руслар Кипрнинг юнон секторига оқиб келганини эслатиб ўтади. Ҳатто Кипр Республикасининг иккинчи йирик шаҳри Лимассол русларнинг кўплиги сабабли маҳаллий аҳоли томонидан "Лимассолград" деб атала бошлаган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Украина президенти Владимир Зеленский вақти тугаб бораётганини унутмаслиги керак. Бу ҳақда Хелсинки университети профессори , геосиёсий эксперт Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида маълум қилди .
Шу ой бошида АҚШ жанубий қўмондонлигининг собиқ бошлиғи генерал Лаура Ричардсон Хитой ҳарбий денгиз флоти Чансайдан разведка маълумотларини йиғиш учун фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Жаҳон сиёсатчилари ва ишбилармонлари АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампни қўллаб-қувватлаш мақсадида уни танқид қилишдан оммавий равишда воз кечмоқда.
Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.
Украинадаги уруш мавзуси Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.
Россиянинг Каспий денгизи минтақасида қулай жойлашувга эга бўлган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги «Ғарбнинг норозилиги ва қаршиликларига сабаб бўлмоқда».
ЖССТ томонидан ташкил этилган тиббий миссия уни Ғазо секторидан олиб чиқишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган, чунки Исроил ҳарбийлари бу бир ёшли боланинг анклавни тарк этишини тақиқлаган.
АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.